Париж-2024: Қирғизистонлик боксчига секундант бўлган ўзбекистонлик мураббий тақдирланди

Қырғыз боксшысына Парижде секундант болған өзбекстандық жаттықтырушы Акмал Хасанов
Фото: 24.kg

PARIS. Kazinform – Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий тақдирланди. Акмал Ҳасановга бу иши учун Қирғизистоннинг Халқаро жамоат бирлашмаси томонидан «Чингиз Айтматов» медали берилди, дея хабар беради 24.kg.

«Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми» халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассоль Молдокматованинг маълум қилишича, ўзбекистонлик мураббийни «инсонийлик, бағрикенглик ва халқ дипломатиясининг юксак савияси учун» мукофотлаш тўғрисидаги қарор 5 август куни қабул қилинган.

«Акмалга инсонийлиги ҳамда биродарлик муносабати учун раҳмат. Биз буни қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз. Қирғизистонга келишингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида 4 августга ўтар кечаси қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек Уулу америкалик Харви Жамалга қарши чорак финал жангини ўтказиб, ярим финалга чиққанди. Жанг давомида унга Ўзбекистон делегациясидан борган мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилган.

Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев эса жангни экран орқали томоша қилган. Маълумотларга кўра, Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев аккредитация муаммолари сабаб Парижга бора олмаган.

Сўнгги хабарлар
telegram