«Парыз» танлови қоидалари ўзгарди: Президент Фармонни имзолади
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда бизнеснинг ижтимоий масъулияти бўйича «Парыз» танлови қоидалари ўзгарди. Энди танлов иштирокчиларига Президентнинг махсус мукофотлари берилиши мумкин. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли Фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, корпоратив ижтимоий масъулият соҳасида юқори натижаларга эришган, ходимлари учун муносиб иш шароитларини яратган ва уларнинг фаровонлигини оширган тадбиркорлар Президентнинг махсус мукофотларига номзод бўлишлари мумкин.
Танловнинг энг юқори мукофоти — Гран-при. У ўз фаолиятида аъло натижаларни кўрсатган ва корпоратив ижтимоий ва экологик масъулият тамойилларини муваффақиятли амалга оширган иштирокчиларга берилади.
Гран-при икки тоифада берилади:
· Йирик бизнес субъекти;
· Кичик ва ўрта бизнес субъекти.
Фармон 2026 йил 16 ноябрдан кучга кирди.