«Паразиты» фильмида бош ролни ижро этган актёр ўз машинасида ўлик ҳолда топилди
У гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда гумон қилиниб, тергов остида эди.
Эркак соат 10:30 да Сеул марказидаги паркда ўз машинасида ҳушсиз ҳолатда топилган. Кейинроқ полиция унинг шахсини аниқлади.
Аввалроқ полиция Ли уйдан чиқиб кетгани ва унинг ўлим хатига ўхшаш ёзув қолдиргани ва машинаси йўқолганлиги ҳақида маълумот олган эди.
Йил бошидан бери актёр Сеулнинг Каннамгу туманидаги элит барда ишлайдиган официантнинг уйида марихуана ва бошқа гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани учун уч марта терговга чақирилган.
Актёрнинг сўзларига кўра, официант уни алдаб гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга мажбурлаган, у нима ичаётганини билмай қолган.
Лининг таҳлили полиция тергови давомида ўтказилган тезкор тестда ҳам, ўтган ой Миллий суд экспертизаси хизмати томонидан ўтказилган лаборатория текширувида ҳам салбий чиқди.
Яқинда Ли ўз айбига иқрор бўлмади ва Инчхон шаҳар полиция департаментига полиграфда текширувидан ўтиш сўровини юборган.
Лининг «Паразиты» фильми 2020 йилда “Оскар”ни қўлга киритгач, у бутун дунёга машҳур бўлган эди.