Параосиё ўйинларида барча спорт турлари бўйича медалларни қўлга киритишга умид қиламиз – вазирлик

IV ёзги Параосиё ўйинлари 22-28 октябрда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Қозоғистонлик параспортчилар спортнинг 14 тури бўйича куч синашади, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик параспортчилар
ҚР Туризм ва спорт вазирилиги

– 2010 йилдан буён мамлакатимиз терма жамоаси учта Параосиё ўйинларида иштирок этиб, 64 та медални қўлга киритди. Шулардан 12 таси олтин, 23 таси кумуш, 29 таси бронза. Давлатлар ўртасидаги медаллар ҳисобига кўра, Паралимпия мусобақаларида 2010 йилда 23-ўрин, 2014 йилда 11-ўрин, 2018 йилда эса 13-ўринни эгаллаган”, - деди ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Сарсен Қуранбек.

Ушбу мусобақада Париж Параолимпия ўйинларига йўлланма баҳоланади.

“Миллий терма жамоа Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Параосиё ўйинларида иштирок этувчи барча спорт турлари бўйича медалларни қўлга киритишга умид қилмоқда. Бу борада юқори натижа кўрсатаётган пара дзюдо, пара атлетика, пара пауэрлифтинг, пара сузиш каби спорт турларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин”, – дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар