Параосиё ўйинлари: Қозоғистонлик Роман Потапов 100 метрга сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинларида Роман Потапов 100 метрга чалқанча сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Спорт
Фото: Sports.kz

Ушбу мусобақада мамлакат номидан Кирилл Ильюкевич, Роман Потапов ва Андрей Афанасьев баҳслашди.

Роман Потапов мусобақада учинчи ўринни эгаллади. Кўрсаткич - 1.10.25.

Ҳозиргача қозоғистонлик спортчилар Параўйинларда умумжамоа ҳисобида саккизта медални қўлга киритишди. Шулардан 2 таси олтин, 2 таси кумуш, 4 таси бронза медалидир.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар