Параосиё ўйинлари: Диас Кенжебек Қозоғистон терма жамоасининг еттинчи олтин медалини қўлга киритди

Қозоғистонлик спортчи Диас Кенжебек Хитойда бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинларида сузиш бўйича олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Парасузиш
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

У 100 метр масофани 1:05:42 да сузиб ўтиб, Осиё ва Параосиё ўйинлари рекордларини янгилади.

“Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинларида анъанавий тарзда ушбу спорт тури бўйича жуда яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда ва бугунги муваффақият бунинг яққол исботидир. Айниқса, жамоа мураббийлар штабидан миннатдорман. Мамлакат сизнларинг меҳнатингиз билан фахрланади!" – деди Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев.

Сўнгги хабарлар