Паралимпиячилар «Барыс», «Парасат», «Құрмет» орденлари билан тақдирландилар

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Паралимпия совриндорлари ва мураббийларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Қарорни имзолади.

параспорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан Париж шаҳрида ўтказилган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак марраларни қўлга киритган спортчилар ва спортчиларнинг мураббийлари Давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар:

Олтин медаль соҳиблари Дегтярев Давид Мамиевич І даражали «Барыс» ордени, Науатбек Ақмарал Маратқизи ІІІ даражали «Барыс» ордени билан тақдирланди.

Кумуш медални қўлга киритган Ғаббасов Еркин Тилеуғабилули, Жумағали Нурдаулет Мақсутули ва Шамей Ерғали «Парасат» ордени кавалерлари деб топилди.

Паралимпия ўйинларининг бронза медали соҳиблари Муқашбеков Дастан Муратули, Райфова Зарина Райфқизи, Федосова Даяна Владимировна ва Шүкирбеков Журқамырза Бақытули «Құрмет» ордени билан тақдирланди.

Терма жамоа бош мураббийлари ва спортчиларнинг шахсий мураббийлари орасидан 5 нафар фуқаро «Парасат», 7 нафар фуқаро «Құрмет» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек, икки нафар мураббий Қозоғистон Республикаси Президентининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Сўнгги хабарлар