Паралимпия чемпиони Давид Дигтяревга янги квартира ва 25 миллион тенге пул сертификати топширилди

KÓKSHETAÝ. Kazinform – Ақмола вилояти ҳокими Марат Ахметжанов Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларни тантанали равишда тақдирлади.

пәтер
Фото: Ақмола вилояти ҳокимлиги

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят раҳбари Марат Ахметжанов спортчи ва мураббийларни ҳар тўрт йилда бир марта бўладиган байроқли мусобақада эришаётган ютуқлари билан табриклади.

пәтер
Фото: Ақмола вилояти ҳокимлиги

“Ғалабаларингиз жасорат ва чексиз инсоний салоҳиятнинг ёрқин ифодасидир. Бу кўп йиллик машаққатли меҳнат, қатъият ва ҳаёт қийинчиликларига таслим бўлмаслик самарасидир. Бу муҳим тармоқни давлат ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Олимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашувда спорт соҳасидаги асосий вазифалар ва устувор йўналишларни белгилаб берди. Келгусида мақсадимизга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Қозоғистон спортининг келажаги ҳар бирингизга боғлиқ”, – деди Марат Ахметжанов.

Маросимда вилоят раҳбари икки карра Паралимпия чемпиони Давид Дегтяревга 3 хонали хонадон сертификати ва пул мукофоти, кумуш медаль совриндори Еркин Ғаббасовга 2 хонали хонадон ва пул мукофотини топширди. Уларнинг мураббийлари Юрий Колесников ва Муслим Сарсембековга эса пул сертификати топширилди. Шу билан бирга, қизлар ўртасидаги Олимпиадада иштирок этган Карина Ибрагимова ва унинг мураббийи Александр Вйсоцкийга қимматбаҳо совға топширилди. Ўз навбатида спортчилар ҳам кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, юксак марраларни қўлга киритишга ваъда беришди.

пәтер
Фото: Ақмола вилояти ҳокимлиги

“Бундай қўллаб-қувватлаган мухлисларим, яқинларим ва вилоят раҳбариятига самимий миннатдорчилигимни билдираман. Сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз туфайли шоҳсупага кўтарилиб, келажакда ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз”, – деди Паралимпия ўйинларининг икки карра чемпиони Давид Дегтяревга.

пәтер
Фото: Ақмола вилояти ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, Давид Дегтярев Парижда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида пауэрлифтинг бўйича 54 кг вазн тоифасида чемпион бўлган эди. Еркин Ғаббасов эса 10 метр масофага пневматик милтиқдан отиш мусобақасининг финалида кумуш медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар