13:15, 08 Сентябрь 2024 | GMT +5
Паралимпиада-2024: Қозоғистон яна бир бронза медалига эга бўлди
ASTANА. Кazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида Қозоғистонга навбатдаги медаль топширилди.
J2 тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Зарина Раифова бугун аёллар ўртасида пара дзюдо бўйича +70 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Бронза медали учун кечган жангда у италиялик Каролина Костадан устун келди. Бунгача Зарина тасалли берувчи баҳсда австралиялик Тейлор Гуссенсни иппон билан мағлуб этганди. Чорак финалда Раифова хитойлик Ванг Хга иппон билан ютқазган эди.
Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоасининг медаллари сони 10 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ва 4 табронза медалини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.