Парадзюдочи Олжас Оразалиули Қозоғистон саватчасига тўртинчи олтин медални қўшиб қўйди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаёган Осиё ўйинларида қозоғистонликлар навбатдаги олтин ва кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири
J2 тоифасида 73 кг вазн тоифасида парадзюдо бўйича жаҳон чемпиони Олжас Оразалиули рақибларига имконият қолдирмади.
Финал баҳсида қозоғистонлик парадзюдочи Токио Паралимпиадаси ғолиби Феруз Саидовни (Ўзбекистон) мағлуб этди.
Шу тариқа Қозоғистон тўртинчи олтин медалини қўлга киритди.
Шунингдек, паратаеквондочи, 2021 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Камила Досмалова сўнгги беллашувда К44 тоифасида 57 кггача бўлган вазн тоифасида фақат эронлик Рўза Эброҳимийга йўл берди ва кумуш медаль соҳибасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ параспортчи Ақмарал Науатбек Осиё чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Давид Дегтярев Қозоғистон саватчасига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.
Бугун Қозоғистон терма жамоаси Параосиё ўйинларида яна учта медални қўлга киритди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ