Панамада мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йилнинг 10-19 июн кунлари Панама Республикаси пойтахти Панама шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None
None

– Чемпионат 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган ёш тоифаларида ўғил-қизлар ўртасида алоҳида беллашувлар билан ўтказилади. Мусобақа ФИДЕ умумий қоидаларига асосан Швейцария тизими бўйича 9 раундда ўтказилади», — дейилади ҚР шахмат федерацияси матбуот хизмати Facebookда .

U13, U15 ва U17 тоифаларидаги ғолиблар FМ/WFМ унвони билан тақдирланадилар. Кумуш ва бронза медаллари совриндорлари CМ/WCМ унвони билан тақдирланадилар. 7, 9 ва 11 ёшгача бўлган тоифалар бўйича ғолиблар, шунингдек, кумуш ва бронза медаллари эгалари CМ / WCМ унвонини олишади.

Қозоғистон мактаб ўқувчилари учун рўйхатдан ўтиш ва иштирок этиш бўйича батафсил маълумотлар Қозоғистон шахмат федерациясининг Facebookдаги саҳифасида берилган.

Сўнгги хабарлар