14:09, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ҳозир инфляцияни ҳеч нарса тўхтата олмайди - эксперт
ASTANA. Kazinform - Ҳозирда инфляцияни жиловлаши мумкин бўлган восита йўқ, дейиш мумкин. Бу фикрни CSI катта ҳамкори Олжас Қудайбергенов билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирда шуни айтиш мумкинки, келгуси йил ичида инфляцияни жиловлай оладиган восита йўқ. Чунки биз маҳсулотларнинг асосий қисмини ташқаридан импорт қилмоқдамиз»
, - деди у Стратегик ташаббуслар форумида ОАВ вакилларининг саволига жавоб берар экан.
Мутахассис бир йилдан кейин вазият ўзгариши мумкинлигини инкор этмади.
«Бироқ, бир йилдан кейин инфляцияни жиловлашга қаратилган воситалар сони ортиши эҳтимоли бор. Энг муҳим восита импорт қилинадиган товарларни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ёки пул бозорини барқарорлаштириш чораларини кўриш - фоиз ставкаси, тенге курси. Бироқ бунинг учун ислоҳотларни амалга ошириш керак»
, - деди Олжас Қудайбергенов.
Муаллиф: Марлан Жиембай