11:09, 13 Сентябрь 2023 | GMT +5
Озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш бўйича ишларни давом эттириш керак - Смаилов
ASTANA. Kazinform - Озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича фаол ишларни давом эттириш керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«8 ойлик якунларига кўра, барча асосий кўрсаткичларнинг ўсиши Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон вилоятлари, Алмати ва Чимкент шаҳарларида қайд этилди. Қолган ҳудудлар мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаши керак. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли август ойи якунига кўра инфляция даражаси 13,1 фоизга камайди»
, – деди Ҳукумат раҳбари.
Бош вазир давлат органлари ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича фаол ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
«Маълумки, Давлат раҳбари ўз мурожаатида ўрта муддатли истиқболда мамлакатимиз иқтисодий ўсишини 6-7 фоиз даражасида таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Бу - Ҳукумат ва ҳокимликлар олдидаги муҳим вазифадир. Шу билан бирга, барчамиз иқтисодиётнинг асосий йўналишлари ва ҳудудларда тегишли ўсиш суръатларини кўрсатиш бўйича самарали чоралар кўришимиз зарур. Вазирликлар ва вилоятлар ўз назорати остидаги иқтисодиёт тармоқларида ойлик барқарор ўсишни таъминлаши керак»
, - деди Алихон Смаилов.
Муаллиф: Марлан Жиембай