Озиқ-овқат нархлари: пиёз — 5,1%, картошка 3% га арзонлашди
ASTANА. Кazinform – 16 сентябрь ҳолатига кўра, ҳисобот ҳафтасида Қозоғистонда бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши қайд этилди.
Ҳафта давомида пиёз — 5,1%, картошка — 3%, сабзи — 2,4%, оқ карам — 2,3% , олма — 1,1%, шакар — 0,7%, творог ва товуқ нархи 0,4% га пасайди.
Нон, макарон, мол гўшти, қўй гўшти, товуқ қисмлари, сут, сметана, кунгабоқар ёғи, сариёғ, туз ва чой нархлари ўзгаришсиз қолди.
Ҳудудлар кесимида бир қатор шаҳарларда дефляция динамикаси кузатилди. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий нархи ҳафта давомида Жезқазғанда — 0,3%, Семейда — 0,2% ва Талдиқорғанда 0,1% га пасайди. Астана, Ақтўбе, Атирау, Кўкшетау, Қонаев, Орал, Павлодар, Петропавл ва Туркистон шаҳарларида нархлар ўтган ҳафта даражасида қолди.
Республикада пиёзнинг ўртача нархи бир килограмм учун 149 тенгени ташкил этди. Энг паст нарх Павлодарда қайд этилди, бир килограмм учун — 119 тенге.
Республикада картошканинг ўртача нархи бир килограмм учун — 211 тенге. Энг арзон нарх Павлодарда кузатилди, бир килограмм учун — 135 тенге.
Мамлакатда сабзининг ўртача нархи бир килограмм учун — 222 тенге. Энг паст нарх Павлодарда қайд этилди, бир килограмм учун — 140 тенге.
Республикада помидорнинг ўртача нархи бир килограмм учун — 620 тенге. Энг арзон нархлар Таразда — бир килограмм учун 378 тенге ва Атирауда — 396 тенге.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида озиқ-овқат арзонроқ эканлиги ҳақида ёзган эдик.