11:38, 20 Декабрь 2024 | GMT +5
Озарбайжоннинг янги ҳарбий атташеси таништирилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Мудофаа вазирлигида Озарбайжоннинг янги ҳарбий атташеси таништирилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Қозоғистон Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Озарбайжоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агалар Атамоганов бошчилигидаги хорижий делегацияни қабул қилди.
“Қозоғистон Мудофаа вазирлиги раҳбари икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этиб, янги тайинланган ҳарбий атташе, полковник Фуад Ибрагимовга янги лавозимида шарафли хизмат қилишини тилади”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Суҳбат чоғида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда фаолиятни кенгайтириш истагини тасдиқладилар.