Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужум террорчилик ҳаракати эмас - Эрон ТИВ раҳбари

None
ASTANА. Кazinform – Эрон махсус хизматлари ва хавфсизлик хизматлари жума куни Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасида юз берган отишма «террорчилик ҳаракати ёки уюшган жиноят эмас, балки бир шахс томонидан содир этилган суиқасд» деган хулосага келишди, деди Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён, деб хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Абдуллоҳийён Озарбайжоннинг Эрондаги элчиси билан биргаликда матбуот анжумани ўтказди ва Эрон президенти Иброҳим Раиси воқеани тергов қилиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни буюрганини қайд этди.

Шу куни Эрон ТИВ раҳбари Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали суҳбатлашди ва бу воқеа икки давлат муносабатларига путур етказмаслиги кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у икки давлат хавфсизлик хизматларига воқеани биргаликда текширишни таклиф қилди.

27 январ куни эрталаб Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасида отишма юз берди, дипломатик миссия хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлди, унинг икки ҳамкасби яраланди. Эрон полицияси ҳужумчининг баёнотига асосланиб, ҳужум бир шахсга қарши фитна эканлигини айтди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазири элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш бўйича зарур чораларни кўришни режалаштираётганини маълум қилди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ижтимоий тармоқларда отишмани «террор хуружи» деб билишини ва айбдорларнинг зудлик билан жазоланишини талаб қилишини ёзди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралаган эди.

Фото: REUTERS


Сўнгги хабарлар
telegram