ҚР ТИВ Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужумни кескин қоралади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасидаги вазият юзасидан баёнот берди, деб хабар беради Кazinform.
None

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 27 январ куни Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралайди. Ушбу ҳужумда дипломатик ходимлар яраланган ва ҳалок бўлган.

«Қозоғистон дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг вакилларига нисбатан зўравонлик ва тажовузкорлик ҳаракатларининг ҳар қандай кўринишини қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бизнинг фикримизча, бундай ҳужумлар халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини бузади ҳамда умумбашарий қораланиши лозим. Биз қардош Озарбайжон халқига, шунингдек, Озарбайжон Республикасининг вафот этган фуқароси Орхан Аскеровнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз», — дейилади ТИВ хабарида.

Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Республикаси расмийлари ушбу ҳодисани чуқур ўрганиб, айбдорларни жазолаш учун тегишли чоралар кўришига ишонч билдирди.


Сўнгги хабарлар