Озарбайжонликлар Европа Иттифоқининг Грузиядаги ваколатхонаси олдида митинг ўтказди

ASTANA. Kazinform - Грузияда яшовчи озарбайжонликлар Тбилисида Европа Иттифоқининг камситиш амалиёти ва икки томонлама стандартларга қарши митинг ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Озарбайжонликлар Европа Иттифоқининг Грузиядаги ваколатхонаси олдида митинг ўтказди
Фото: azertag.az

Намойиш 28 январь куни ЕИнинг Тбилисидаги ваколатхонаси олдида бўлиб ўтди. Намойишчиларнинг айтишича, Озарбайжон минтақада тинчлик тарафдори.

Акция давомида арманлар Грузия жамоатчилигига ҳақиқатни бузиб кўрсатишга уринаётгани ва жамоатчиликни чалғитмоқчи экани қайд этилди.

Акция иштирокчилари Арманистондан Озарбайжонга қарши минавий терроризмга чек қўйиш ва миналанган ҳудудлар хариталарини Озарбайжонга топширишни талаб қилди.

Намойишчилар, шунингдек, Европа институтлари Озарбайжонга нисбатан икки томонлама сиёсат олиб бораётганини таъкидлади. Намойиш жойига юздан ортиқ полициячи сафарбар этилган.

Шу куни Европанинг бир қанча давлатлари фаолларини ўз ичига олган «Ана Вэтэн» Озарбайжонлик Европа аёллари уюшмаси Гаагада норозилик намойиши ўтказди. Ташкилот раҳбари Маисса Агамирзаева аҳолини ҳимоя қилиш учун Озарбайжонга озод қилинган ҳудудларнинг аниқ мина хариталарини тақдим этишни талаб қилди.

27 январь куни эрталаб озарбайжонлар маданий маркази вакиллари Швейцарияда БМТ Женевадаги офиси олдида Арманистон томонидан озод қилинган ҳудудларга ўрнатган миналар муаммосига эътибор қаратиш мақсадида норозилик намойиши ўтказган эди.

Сўнгги хабарлар