Озарбайжондаги сайлов: Жақип Асанов МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи координатори этиб тайинланди
BAKU. Кazinform - Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси (парламенти) спикери Соҳиба Гафарованинг таклифига биноан МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилар гуруҳи Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловини кузатишда иштирок этмоқда. Бу ҳақда сешанба куни МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши котибияти маълум қилди, дея хабар беради Trend.

Котибият баёнотига кўра, аккредитациядан ўтган кузатувчилар гуруҳи таркибига Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон депутатлари ва сенаторлари киритилган. Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси ўринбосари Жақип Асанов МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилар гуруҳи координатори этиб тайинланди.
Гуруҳ таркибига МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобицкий бошчилигидаги ассамблея расмийлари киради.
Кузатувчилар Озарбайжонда 4 февралдан қисқа муддатли мониторингни бошлайди. 4-6 февраль кунлари номзодларнинг Сайлов штаблари, Марказий сайлов комиссияси, Бош прокуратура, Конституциявий суд ва Миллий Мажлис раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
7 февраль куни МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро кузатувчилари Боку ва Озарбайжоннинг бошқа ҳудудларидаги сайлов участкаларида бўлади. Хорижий участкаларда ҳам мониторинг ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон президентлигига навбатдан ташқари сайлов 7 февраль куни бўлиб ўтади.
Бундан олдин Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даври бошлангани хабар қилинган эди. 6 февраль куни соат 08:00 да тугайди.
МСК навбатдан ташқари президентлик сайловида 7 нафар номзодни рўйхатга олди:
- Президентликка номзод ва амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев ҳукмрон “Ени Озарбайжон” партиясидан;
- Ўзини ўзи кўрсатган номзод Зоҳид Ўруж;
- “Миллий фронт” партиясидан президентликка номзод Рози Нуруллаев;
- “Буюк бунёдкорлик” партиясидан президентликка номзод Фозил Мустафо;
5 . “Буюк Озарбайжон” партиясидан президентликка номзод Элшод Мусаев;
- “Яхлит Озарбайжон халқ фронти” партиясидан президентликка номзод Гудрат Хасанқулиев;
- Ўзини ўзи кўрсатган номзод Фуад Алиев.