Озарбайжондаги сайлов: сайловчиларнинг 60 фоиздан ортиғи овоз берди
Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 15:00 ҳолатига кўра, президентлик сайловида сайловчиларнинг 60,54 фоизи овоз берган. Яъни, 3 992 187 киши, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Президентлик муддатидан олдин сайловлар муносабати билан бутун Озарбайжонда сайлов участкалари соат 08:00 дан бошлаб очиқ.
Хонкенди шаҳридаги 122-сонли сайлов округининг 14-сайлов участкасида амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев, Биринчи вице-президент Меҳрабан Алиева ва уларнинг оила аъзолари овоз берди.
Озарбайжонлик экспертларнинг фикрича, жорий президентлик сайловлари мамлакат учун тарихий аҳамиятга эга бўлади, чунки узоқ вақт давомида биринчи марта бутун республика бўйлаб, шунингдек, Қорабоғ минтақасида ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан МСК сайлов участкаларида сайловчиларнинг фаоллиги 74 фоиздан ошишини кутмоқда.
“Ишончим комилки, сайловчиларнинг иштироки улуши ўтган сайловдагидан юқори бўлади, яъни 74 фоиздан ошади”, – деди Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панахов.
Шунингдек, exit poll ҳам ўтказилади. Навбатдан ташқари президентлик сайловларида уч ташкилот – Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лигаси, «Rəy» жамоатчилик фикрини мониторинг қилиш маркази ва “Социологик тадқиқотлар маркази”га exit poll аккредитацияси топширилди.
Сайлов давомида “Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лигаси” Американинг ORACLE ADVISORY GROUP компанияси билан биргаликда 500 та сайлов участкасида (40 та округда), «Rəy» жамоатчилик фикрини мониторинг қилиш маркази 200 та сайлов участкасида (33 та округ), “Социологик тадқиқотлар маркази” - 125 та сайлов участкасида (25 та округ) exit poll ўтказади.
Сайлов куни exit poll бутун мамлакатни, жумладан Қорабоғ минтақасини қамраб олади. Натижалар сайлов участкалари ёпилганидан кейин соат 19:30 да эълон қилинади.