08:07, 19 Апрель 2023 | GMT +6
Озарбайжонда зилзила қайд этилди
BOKU. Azertaj-Kazinform – Озарбайжоннинг Исмоилли вилоятида зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform azertag.azга таяниб.
Озарбайжон Миллий фанлар академияси ҳузуридаги Республика сейсмология маркази маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 15:21да Исмоилли темир йўл вокзалидан 16 километр шарқда қайд этилган.
Эпицентрда 3,5 магнитудали зилзила сезилган. Зилзила ўчоғи 12 километр чуқурликда бўлган.
Фото: azertag.az