Озарбайжонда йиллик инфляция 12 фоизга етиши мумкин

BAKU. Kazinform – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жорий йилда Озарбайжонда йиллик инфляция 12,3 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ҳужжатга кўра, бу прогноз Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг жаҳон иқтисодиётига оқибатлари билан боғлиқ. Прогнозга кўра, келаси йили Озарбайжонда йиллик инфляция 8,7 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида ХВЖ Озарбайжонда жорий йилда истеъмол нархлари индекси 3,2 фоизни ташкил этишини прогноз қилган эди.

Сўнгги хабарлар