Озарбайжонда сайлов олдидан сайловолди ташвиқоти бошланади

ASTANA. Kazinform - “Озарбайжон Республикасида муниципал сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг календарь режаси”га кўра, сайловолди ташвиқоти 2025 йил 6 январдан бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Агитационная компания стартует в Азербайджане перед выборами
Фото: 1news.az

Сайлов кодексига кўра, сайловолди ташвиқотини рўйхатга олинган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, шунингдек, номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар, партиялар блоклари олиб бориши мумкин. Сайловолди ташвиқоти жараёни овоз бериш кунига 23 кун қолганида бошланиб, сайлов бошланишига 24 соат қолганида тугайди.

Шундай қилиб, ташвиқот 2025 йил 6 январдан 28 январгача давом этади ва овоз беришдан бир кун аввал соат 08:00 да тугайди. Сайловолди ташвиқоти жараёнида номзодлар мамлакат шаҳар ва қишлоқларини ободонлаштириш бўйича ўз дастурлари ва истиқболларини тақдим этади.

Декабрь ойида Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар ва сиёсий партиялар блокларига оммавий ахборот воситаларида нашрлар учун бепул эфир вақти ва жой ажратилиши ҳақида хабар берган эди. Бу оммавий ахборот воситалари жамоат телерадиокомпанияси, “Озарбайжон”, “Халг газетаси”, “Республика” ва «Бакинский рабочий» газеталаридир.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда муниципал сайловлар 29 январь куни бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар