22:41, 07 Февраль 2024 | GMT +5
Озарбайжонда президент сайловида овоз бериш якунланди
Озарбайжонда сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 19:00да ёпилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Мамлакат бўйлаб 6537 та сайлов участкаси, жумладан, 26 таси озод қилинган ҳудудларда ташкил этилган.
Озарбайжондаги президентлик сайловида сайловчиларнинг фаоллиги соат 17:00 ҳолатига кўра 70,85 фоизни ташкил этди.
4 миллион 590 минг 75 нафар сайловчи овоз берди.
Маълумотлар 6521 сайлов участкаси томонидан тақдим этилди.
Сайловни 190 та халқаро медиа тузилма кузатмоқда.