Озарбайжонда парламент сайловлари учун 6,5 миллион бюллетень чоп этилади

Озарбайжонда парламент сайловлари учун 6,5 миллион бюллетень чоп этилади
Фото: Аzertag

BAKU. Kazinform - Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари парламент сайловлари учун 6 миллион 516 минг 567 бюллетенни чоп этишни бошлади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

15 август куни МСК раиси Мазоҳир Паноҳов комиссия аъзолари ва котибият вакиллари билан биргаликда матбаа ишларининг бориши, бунинг учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сайлов бюллетенлари асосий сайлов ҳужжатларидан бири бўлиб, фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

— Сайлов бюллетенлари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда чоп этилиши керак. Бутун жараён давомида Сайлов кодексининг тегишли қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур, – деди Мазоҳир Паноҳов.

Унга кўра, Сайлов кодексига биноан, сайлов бюллетенларининг матни, шакли, адади ва тайёрланиш тартибига қўйиладиган талаблар Марказий сайлов комиссияси қарори билан белгиланади.

МСК раҳбари ОАВ вакилларига Милли Межлисга сайловга тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳам маълумот берди.

Хусусан, Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудлари – МСКда 54 та сайлов участкаси фаолият юритади. Бундан ташқари, уларнинг 34 таси доимий, 20 таси эса вақтинчалик бўлади.

Озарбайжонда сайлов кампанияси 9 август куни бошлангани, у 31 августга қадар давом этиши аввалроқ маълум қилинган эди.

Айни пайтда 1030 нафар депутатликка номзод рўйхатга олинган. Мамлакат бўйлаб 125 сайлов округида 6 мингдан ортиқ сайлов участкалари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда муддатидан олдин парламент сайловлари 1 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар
telegram