Озарбайжонда нефт ва газ экспорти ортди

BOKU. Kazinform – Озарбайжон Энергетика вазирлиги январ-сентябр ойларида нефт ва газ қазиб олиш ва унинг экспорти бўйича ҳисоботини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Озарбайжонда 24,5 миллион тонна нефт ва унинг конденсати ишлаб чиқарилган. Бу даврда суюқ углеводородлар ҳажми 5,3 фоизга ёки 1,36 млн камайди. Бошқача айтганда, нефт ҳажмининг камайиши 10 миллион баррелдан ошди.

Шу билан бирга, Озарбайжонда январдан сентябргача бўлган даврда умумий «кўк ёқилғи» ишлаб чиқариш (нефт қудуқларига тўлдирилган газ ҳажмини ҳисобга олган ҳолда) 34,4 млрд.м3 ни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичдан 8,6 фоизга кўпдир.

Нефт экспортига келсак, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган. Шундай қилиб, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Озарбайжон 19,7 тонна «қора олтин» экспорт қилди. Шу билан бирга, ҳисоботда айтилишича, мамлакатда ишлаб чиқарилган нефтнинг 80 фоизи январдан сентябргача экспорт қилинган.



Муаллиф: Серикбол Қошмағамбетов
Сўнгги хабарлар