Озарбайжонда қозоғистонлик сайёҳлар сони икки баравар ошди

BAKU. Kazinform - Жорий йилнинг ноябр ойида Озарбайжонга ташриф буюрган Қозоғистон фуқаролари сони 2,5 минг нафарга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,5 нафарга кўпдир, дея хабар беради Кazinform мухбири Озарбайжон давлат туризм агентлиги сайтига таяниб.
None

Шундай қилиб, Қозоғистон Озарбайжонга келаётган сайёҳлар сони бўйича 15 етакчи давлатлар рўйхатида ўнинчи ўринни сақлаб қолди.

Ҳисобот даврида Озарбайжонга 135 370 киши ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг ноябр ойига нисбатан 54 фоизга кўпдир.

Статистик маълумотларга кўра, рейтингнинг 15 давлати орасида Қозоғистондан келган сайёҳлар улуши 2 фоизни ташкил этади. Биринчи ўринда 27,4 фоиз билан Россия, иккинчи ўринда Туркия ва Эрондан келган туристлар, мос равишда 19,4 фоиз ва 10,8 фоизни ташкил этмоқда.

Озарбайжон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида ушбу мамлакатга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,3 миллион кишини ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўпдир.

Шуниси эътиборга лойиқки, Озарбайжон жорий йилда Форс кўрфази мамлакатлари аҳолиси учун туристик қизиқиш уйғотди - бу ҳудуддан келган оқим ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баробарга ошиб, 307,5 ​​минг кишини ташкил этди.

Шу билан бирга, МДҲ давлатларидан туристлар оқими 2 баробарга (462,9 минг кишигача), Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан эса 2,3 баробарга (62,6 минг кишигача) ўсган.

Сайёҳлар оқимининг ортишига қарамай, Озарбайжон ҳали пандемиядан олдинги даражага қайтмаган. Таъкидланганидек, мамлакатда асосан ҳудудларда жойлашган агро ва экотуризм, шунингдек, креатив саноати соҳасида катта имкониятлар мавжуд.

Фото: www.аvianews.cоm

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Сўнгги хабарлар