Озарбайжонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга мукофот пули тўланиши мумкин

ASTANА. Кazinform — Озарбайжонда коррупция жиноятлари ҳақида хабар берган фуқаролар учун қонунда қўшимча кафолатлар белгилаш таклиф қилинди, деб хабар беради Кazinformнинг Бокудаги мухбири.

Озарбайжонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга мукофот пули тўланиши мумкин
Фото: freepik.com

Тегишли қоидалар “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжат Озарбайжон Миллий Меджлиси (парламенти) мудофаа, хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш, шунингдек, ҳуқуқий сиёсат ва давлат қурилиши қўмиталарининг қўшма йиғилишида муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, ариза берувчилар ўз маълумотларининг махфийлигини, ўзларини ва яқин қариндошларини ҳимоя қилишни, шунингдек, ноқонуний босим ва адолатсиз муносабатнинг олдини олишни талаб қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, давлат уларга профессионал юридик ёрдам кўрсатиши, суд харажатларидан озод қилиниши, шунингдек, моддий ва маънавий зарар учун компенсация тўланиши мумкин. Махфий маслаҳат олиш имконияти ҳам тақдим этилган.

Қонун лойиҳасида кўрсатилган давлат органлари ва муассасалари ҳимоя чораларини амалга ошириш учун жавобгар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон онлайн кредит олиш тартибини ўзгартириши ҳақида хабар берган эдик.