Озарбайжонда коронавирусни юқтирганлар сони кўпаймоқда

None
None
BAKÝ. Kazinform – Ўтган кун давомида Озарбайжонда COVID-19 юқтиришнинг 946 та ҳолати аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири мамлакат ҳукуматининг тезкор штабига асосланиб.

Ўтган сутка давомида мамлакатда 228 киши ушбу касалликдан соғайиб чиқди ва 7 киши вафот этди. Ҳозирда Озарбайжонда 49 959 киши коронавирус билан касалланган, улардан 671 нафари вафот этган. 41 279 киши соҳайиб чиққан. 8009 бемор даволанмоқда. Пандемия бошланганидан бери Озарбайжонда COVID-19 вируси мавжудлигини аниқлаш учун 1 291 534 та тест (охирги кун ичида 10 037) ўтказилди.

Шунингдек, коронавирус юқтириш ҳолатларининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда Баку шаҳри ҳокимияти 24 ва 25 октябрь кунлари пойтахт ва унинг атрофидаги 554 кўча ва хиёбонларни дезинфекция қилди. Дезинфекция ишлари келгусида Баку аҳолиси хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш чоралари доирасида давом эттирилиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар
telegram