Озарбайжонда коронавирусга қарши янги чекловлар жорий этилмоқда

None
None
BAKU. Kazinform - Озарбайжонда 15 февралдан бошлаб коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи (бустер) дозасини олмаган автобус ва такси ҳайдовчиларига нисбатан чоралар кўрилади. Бу ҳақда Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Трендга таяниб.

Милиция майори Эльшад Гажиевнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга асосан чоралар кўрилади.

Э.Гажиев карантин қоидаларига, жумладан, жамоат транспортида ҳам риоя қилиш, профилактика тадбирларини амалга ошириш масалалари бошқарманинг доимий эътиборида қолаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, 15 февралдан бошлаб туманлараро ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилардан ҳам COVID-19 га қарши иммунитет сертификати ёки эмлашга қарши кўрсатма сертификати талаб қилиниши маълум қилинди.

Шундай қилиб, 15 февралдан бошлаб бустер дозаси бўлмаган фуқаролар умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторанлар ва бошқалар), меҳмонхоналар, йирик савдо марказлари, спорт-соғломлаштириш муассасаларига бора олмайди, шунингдек, тўй ва бошқа тантаналарда қатнаша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда 15 февралдан бошлаб вакцинанинг иккинчи дозасини олганидан кейин олти ойдан кўпроқ вақт ўтган шахслар учун COVID-19 га қарши эмланганлик сертификати ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар