Озарбайжонда коронавирус юқтириш рекорд даражада қайд этилди

BAKU. Kazinform - Озарбайжонда бир сутка давомида 7704 та янги коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар беради Кazinform мухбири. Бу ҳақда Озарбайжон Вазирлар Кабинети қошидаги тезкор штаб маълум қилди.
None
None

Расмий маълумотларга кўра, Озарбайжонда ўтган суткада 4109 нафар бемор CОVID-19дан тузалиб, 23 нафари вафот этган.

Озарбайжонда шу кунгача 691 180 киши коронавирусга чалинган, 8 846 киши вафот этган. 641 538 киши тузалган. 40 796 киши даволанмоқда.

Мамлакатда CОVID-19 учун 6 248 414 та тест топширилган. Охирги 24 соат ичида 20 531 киши тест топширган.

Бугунги кунга қадар CОVID-19 га қарши 186 279 доза вакцина киритилди. Вакцинанинг биринчи дозасини 5 245 925 киши, иккинчи дозани 4 750 763 киши, учинчи (бустер) дозани 2 189 591 киши олган.

Натижада, касалланганлар сонининг кўпайишига қарамай, ўлим даражаси нисбатан пастлигича қолмоқда. Мутахассислар буни беморларнинг аксарияти уйда даволанаётгани ва вирус асемптоматик бўлиши билан боғлайди, аммо пневмония кўринишидаги асоратлар кам учрайди.

Бироқ, шифокорлар одамларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

4 феврал куни Озарбайжон ҳукумати тезкор штаби 7050 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳақида хабар берди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар