20:10, 22 Июль 2021 | GMT +5
Озарбайжонда карантин режими 1 сентябрга қадар узайтирилди
BAKU. AZERTAG - Kazinform - Озарбайжон Республикаси ҳудудида махсус карантин режими 2021 йил 1 сентябр, соат 06.00 га қадар узайтирилди, деб хабар беради Kazinform AzerTAGга асосланиб.
Шу муносабат билан Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов қарорга имзо чекди.
Қарорга мувофиқ, 31 июл соат 00:00 дан 2 август 6:00гача, 7 август соат 00:00 дан 9 август 06:00гача, 14 август соат 00:00 дан 16 август 06:00гача, 21 август соат 00:00дан 23 август 06:00 гача, 28 август соат 00:дан 30 август 06:00 гача Боку метросида, шунингдек жамоат транспортида йўловчилар ташиш тўхтатилади.
Қарор 2021 йил 31 июлдан кучга киради.