Озарбайжонда дипломатик ваколатхонага қилинган терактнинг олди олинди

Озарбайжонда дипломатик ваколатхонага қилинган терактнинг олди олинди
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Озарбайжонда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хорижий элчихонага қарши терактнинг олдини олди, деб хабар беради Кazinform мухбири маҳаллий ОАВга таяниб.

Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган М.Х.Ҳусайнзода ўқотар қурол сотиб олган ва узоқ вақт давомида хорижий давлатларнинг Боку шаҳридаги дипломатик ваколатхонасини кузатган.

16 ноябрдан 17 ноябрга ўтар кечаси у бинога кириб, у ерда бўлган дипломатларни отиб ташлашга уринган.

Шу билан бирга, маҳаллий оммавий ахборот воситалари теракт қайси давлатнинг дипломатик ваколатхонасига қарши режалаштирилганига аниқлик киритмаяпти.

Бокунинг Сабаил туман суди ДХХ терговчисининг М. Х. Ҳусайнзодага нисбатан аризасини кўриб чиқди.

Суд Ҳусайнзодага нисбатан 4 ой муддатга эҳтиёт чорасини танлади.

Ҳусейнзодага нисбатан Озарбайжон Жиноят кодексининг 28, 214.2.3 ва 28, 214.2.6 моддалари билан айблов эълон қилинган.

Шу билан бирга, Исроилнинг Ynet нашри Озарбайжон махсус хизматлари Исроил элчихонасида содир этилган терактнинг олдини олди, деб ёзади.

Маълумотларга кўра, қўлида қурол билан элчихонага киришга уринган қўлга олинган шахс эронлик.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати Афғонистон фуқароси, 1990 йилда туғилган Фавзан Муса Хонни мамлакат ҳудудида террорчилик ҳаракатини содир этишга уринаётган вақтда қўлга олган эди.-9

Сўнгги хабарлар
telegram