Озарбайжонда CОVID паспортларини тезлаштирилган текшириш учун янги тизимлар ўрнатилди

BAKU. Kazinform - Озарбайжондаги савдо марказларида янги тизимлар ёрдамида CОVID паспортларини текшириш тезлаштирилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Тrendга таяниб.
None
None

Хабар қилинишича, оломон тщпланишини бартараф этиш ва текширишни соддалаштириш учун савдо марказларига киришда янги тезлаштирилган CОVID паспортини текшириш тизимлари ўрнатилган.

Тизимлар 28 Mall, Gənclik Mall, Dəniz Mall, Port Baku Mall и Gəncə Mall.да ўрнатилган.

Меҳмонлар CОVID паспортида кўрсатилган QR- кодни сканерлаш ёки шахсий гувоҳномани қурилма орқали суриш орқали савдо марказларига тезда киришлари мумкин бўлади. Фуқаронинг маълумотлари экранда пайдо бўлади, у тўхтамасдан ҳаракатлана олади.

Янгилик киритилгунга қадар фуқаронинг FIN-коди (ИИНга ўхшаш), босма ҳужжатдаги QR-код ва мобил телефондаги ҳужжатда COVID паспортининг мавжудлиги хавфсизлик хизмати томонидан текширилган. Ушбу текширувлар бинога кираверишда узун навбат ҳосил қилиб, савдо маркази ходимларини, айниқса, ташриф буюрувчилар оқими пайтида қийинлаштирди.

Маълумки, фақат тўлиқ эмлашдан ўтган фуқароларгина COVID паспортини олишлари мумкин бўлади.

Бугунги кунда Озарбайжонда 4,6 миллиондан ортиқ киши CОVID-19 коронавирус инфексиясига қарши икки дозали вакцина олди ва тўлиқ эмланган ҳисобланади, деб хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оператив штаб. 1 миллион 284 минг киши COVID-19 га қарши вакцинанинг бустер дозаларини олди.

Шундай қилиб, бугунги кунга қадар мамлакат аҳолисининг 45,7 фоизи тўлиқ эмланган. Мамлакатда CоronaVac, АstraZeneca, «Спутник V» ва Pfizer вакциналаридан фойдаланилади.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар