Озарбайжонда COVID-19 карантини 2025 йил 1 апрелгача узайтирилди
ASTANA. Kazinform - Озарбайжон вазирлар кабинети мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус карантин режимини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги АЗЕРТАДЖга таяниб.
Вазирлар кабинетининг 2020 йил 28 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Санитария-эпидемиологик саломатлик тўғрисида”ги Озарбайжон Республикаси Қонунининг 25-моддаси ва юқумли, паразитар ва оммавий ноюқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ёки тарқалиш хавфи мавжуд бўлганда карантин-ташкилий, профилактика ва бошқа зарур чора-тадбирларни ўтказиш тартиби”га мувофиқ Бош вазир Али Асадов қарорни имзолади.
Коронавирус инфекциясининг (COVID-19) мамлакатга тарқалиши ва юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини олдини олиш мақсадида Озарбайжон Республикаси ҳудудида махсус карантин режимининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 апрель соат 06:00 гача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова Қозоғистонда яқин келажакда коронавирус инфекциясининг янги авж олиши кутиляптими ёки йўқми, деган саволга Парламентда жавоб берган эди. У Covid билан боғлиқ вазият ёмонлашмаслигини айтди.
Жорий йил бошидан 1 октябргача 1676 нафар қозоғистонлик коронавирус билан касалланган.
Материал Кazinform агентлигига унинг ҳамкор агентлиги АЗЕРТАДЖ томонидан тақдим этилган.