Озарбайжонда 2253 та масжид мавжуд

Озарбайжонда мустақилликка эришган пайтда бор-йўғи 17 та масжид бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 2253 тага етди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Azertagга таяниб хабар беради.

Масжид
Фото: azertag.az

Бу ҳақда Озарбайжон Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Мубариз Гурбанли журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Унга кўра, кейинги 20 йилда мамлакатда 435 та масжид қурилиб, фойдаланишга топширилган.

– Айни пайтда босқинчилардан озод қилинган ҳудудлардаги диний ёдгорликларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Арманлар нафақат ислом динига, балки насронийлик ва бошқа динларга қарши вандализм ҳаракатларини амалга оширди, - деди қўмита раҳбари.

Сўнгги хабарлар