Озарбайжон ва Қозоғистон транзит юк ташишни ривожлантирмоқчи

None
Фото: azertag.az
BAKU. AZERTAG-Кazinform – Қозоғистоннинг Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бошчилигидаги делегацияси, жумладан, Ақтау ва Қуриқ портлари раҳбарлари шанба куни Боку халқаро денгиз савдо портига ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform Azertagга таяниб.

Azertag хабарига кўра, томонлар транзит юк ташиш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Барқарор савдо айланмасини таъминлаш, аҳамияти тобора ортиб бораётган лойиҳа бўлган «Ўрта йўлак» доирасида тизимли алоқаларни йўлга қўйиш, экологик барқарорликни таъминлаш каби масалалар асосий эътиборда бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг етти ойида Қозоғистон портларидан Боку порти орқали юк ташиш ҳажми 15 фоизга ошган.


photo

Сўнгги хабарлар