Озарбайжон ва Грузия қўшма темир йўл корхонасини ташкил этди
BAKU. Kazinform - Озарбайжон ва Грузия BTKI Railways МЧЖ қўшма корхонасини ташкил этди, унинг таъсисчилари “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ(ОТЙ) ва “Марабда-Картсахи темир йўли” МЧЖ шўъба корхоналари ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
ОТЙ хабарига кўра, янги корхона Боку-Тбилиси-Карс (БТК) темир йўл линиясининг инфратузилма участкасини эксплуатация қилиш ва бошқариш, шунингдек, БТК орқали юк ташишни самарали ташкил этиш ва янги юкларни жалб қилиш учун жавобгар бўлади.
Озарбайжон ва Грузиянинг мазкур корхона орқали биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳам минтақавий транспорт алоқаларини, айниқса, Ўрта йўлак салоҳиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Боку-Тбилиси-Карс (БТК) темир йўлини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича ишлар якунланган эди. Линиянинг йиллик қуввати 1 миллион тоннадан 5 миллион тоннагача ошди. БТКни модернизация қилишдан асосий мақсад Ўрта йўлакнинг рақобатбардошлигини ошириш ва БТКни ушбу йўлакнинг асосий юк артерияларидан бирига айлантиришдир, деди расмий Боку.
Боку-Тбилиси-Карс темир йўли Озарбайжон-Грузия-Туркия давлатлараро келишуви асосида қурилган. Лойиҳа узунлиги 98 км бўлган янги Карс-Ахалкалаки автомобиль йўлини ўз ичига олади, шундан 68 километри Туркия, 30 километри Грузия орқали ўтади. Ахалкалаки-Тбилиси участкаси ҳам реконструкция қилинди.