Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондаги авиаҳалокатига доир баёнот берди
Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Республикасига мамлакат президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳ бўлганларнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти генерал-губернатори Малик Раҳматий, Табриз имоми Муҳаммад Али Але-Ҳошим ва уларга ҳамроҳ бўлган бошқа шахсларнинг авиаҳалокатда ҳалок бўлгани ҳақидаги даҳшатли хабар бизни чуқур қайғуга солди. Биз фожиали автоҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, - дейилади баёнотда.
Департаментда Озарбайжон қардош ва дўст Эрон Ислом Республикаси билан ушбу оғир кунда бирдам экани қайд этилди.
20 май куни Эроннинг IRNA агентлиги Эрон президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилаётган бутун делегация вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилди.
Маълумотларга кўра, вертолёт бортида ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва Табризнинг жума имоми Муҳаммад Али Але-Ҳошим ҳам бўлган.