Озарбайжон Сурияга гуманитар ёрдам жўнатди
ASTANА. Кazinform - Озарбайжон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига асосан 30 декабрь куни Бокудан Суриядаги гуманитар муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари солинган 10 та юк машинаси жўнатилди, деб хабар беради АЗEРТАДЖ ахборот агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, умумий оғирлиги қарийб 200 тонна бўлган гуманитар ёрдам Грузия ва Туркия ҳудудлари орқали Туркия-Сурия чегарасидаги "Чобанбей" назорат-ўтказиш пунктига етказилиши режалаштирилган.
Ушбу ёрдам Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) кўмагида Сурия Араб Республикасининг Идлиб шаҳрида тарқатилиши режалаштирилган.
Гуманитар ёрдам колоннасини жўнатиш маросимида Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.