22:11, 20 Декабрь 2023 | GMT +5
Озарбайжон Россияга тухум жўнатди
Озарбайжондан Россия бозорларига тухум етказиб бериш тўғрисидаги қарор жорий йилнинг ноябрь ойида Озарбайжон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги раиси Гошгар Тахмазли ва Росселхознадзор раҳбари Сергей Данквертнинг Озарбайжонга ташрифи чоғида ўтказилган музокаралар натижасида қабул қилинган.
Айтилишича, Озарбайжондан Россияга паррандачилик маҳсулотларини (айниқса, тухум) экспорт қилиш бўйича келишувга Озарбайжонда паррандачилик маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилиш тизимининг халқаро стандартларга жавоб бериши сабаб бўлган.