Озарбайжон Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида 6 та ҳужжат имзоланди
1. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
2. Қозоғистон Республикасининг «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат акциядорлик жамияти ва Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш давлат қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси ва Озарбайжон Миллий Фанлар академияси ўртасида илмий ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
4. «Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси» нотижорат акциядорлик жамияти ва Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
5. «Қозоғистон ташқи савдо палатаси» масъулияти чекланган жамияти ва Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
6. Амалий этносиёсий тадқиқотлар институти ва Боку халқаро мультимаданият маркази ўртасида илмий ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни Ақордада кутиб олди.