Озарбайжон нефти жаҳон биржаларида арзонлашди

Озарбайжоннинг жорий йилги давлат бюджетида нефтнинг бир баррели нархи 60 доллар этиб белгиланган.
«Азери Лайт» нефтининг минимал нархи 2020 йилнинг 21 апрелида (баррелига 15,81 доллар), максимал нархи 2008 йилнинг июлида (149,66 доллар) қайд этилган.
Озарбайжонда нефть асосан Озари-Чираг-Гунашли (АЧГ) конлар блокини ўзлаштириш бўйича келишув доирасида қазиб олинади. Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компаниясининг (SOCAR) шартномадаги улуши 25 фоизни ташкил этади.
Айни пайтда, аввал хабар қилинганидек, нефть нархи душанба куни Исроил ва Ғазодаги вазият Яқин Шарқдаги ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиши мумкинлигидан хавотирлар туфайли 4 фоизга ошди. West Texas Intermediate (WTI) нефтининг бир баррели нархи 86 доллардан ошди. Brent нефти ҳам Осиё савдолари бошланишида кўтарилди.