Озарбайжон нефти арзонлашди

ASTANА. КAZINFORM – 15 январь куни Италиянинг Аугуста портида Озарбайжоннинг Azeri Light нефтининг нархи аввалги кўрсаткичга нисбатан 1,04 долларга пасайиб, бир баррели нархи 83 долларни ташкил этди, деб хабар беради Trend сешанба куни мамлакат нефть-газ бозоридаги манбага таяниб.

Нефть
Фото: azertag.az

Туркиянинг Жайҳон портидаги FOB базасида Azeri Light маркали нефтнинг бир баррели 1,18 долларга пасайиб, 81,05 долларни ташкил этди.

URALS нефтининг нархи аввалги кўрсаткичга нисбатан 1,06 долларга пасайиб, бир баррели нархи 60,21 долларни ташкил қилди.

15 январь куни Шимолий денгизда қазиб олинган Dated Brent нефтининг бир баррели нархи аввалги кўрсаткичга нисбатан 0,56 долларга пасайиб, бир баррели нархи 79,55 долларни ташкил қилди.

16 январдаги расмий курс - 1,7 AZN/1 доллар.

Сўнгги хабарлар