Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий фаоллик кучайганини маълум қилди

ASTANA. Kazinform - Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги шошилинч хабар тарқатди, унда шартли Арманистон-Озарбайжон чегарасининг турли йўналишларида ҳарбий фаоллик кучайганлиги қайд этилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлигига таяниб.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон-Озарбайжон чегарасида ҳарбий фаоллик кучайганини маълум қилди
Фото: depositphotos.com

Вазирлик таъкидлаганидек, сўнгги пайтларда шартли Арманистон-Озарбайжон чегарасининг турли йўналишларида Арманистон қуролли кучлари қўшинларининг ишчи кучи, бронетранспорт воситалари, артиллерия қурилмалари, шунингдек, бошқа оғир ўқ отиш воситалари тўпланиб, жадал ҳаракатланиши кузатилмоқда.

– Кейинги кунларда Арманистонда реваншистик кучлар кучайиб, Озарбайжонга уруш билан таҳдид қилмоқда, мамлакатимизга қарши тажовузкор риторика юқори даражага кўтарилиб, ахборот маконидаги вазиятни кескинлаштиришга хизмат қилувчи ғазаблантирувчи провокацион маълумотлар кўпаймоқда.

Арманистон қуролли кучлари томонидан Озарбайжонга қарши ҳар қандай ҳарбий провокация Озарбайжон армияси томонидан қатъий бостирилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Биз яна бир бор эълон қиламизки, вазиятнинг кескинлашуви ва ҳар қандай провокация учун барча жавобгарлик тўлиқ Арманистон ва унинг ҳомийлари зиммасига тушади, — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини ўққа тутишда айблаган эди.

Кейинроқ Озарбайжон президентлари Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Мюнхендаги учрашувда икки давлат ўртасида тинчлик битими устида ишлашни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар