Озарбайжон Қозоғистон билан балиқчилик соҳасида ҳамкорликни яхшилаш ниятида
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, икки давлат вазирлари геологиядан балиқчиликгача бўлган ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим эканини айтган С.Брекешев сув соҳасига ҳам тўхталиб, Озарбайжон томони томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотни тинглади.
М.Бабаев Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг 2030 йилгача балиқчиликни ривожлантириш бўйича махсус дастури билан танишди. Шу билан бирга, у балиқчилик соҳасида самарали фаолият юритаётган корхоналар ҳақида тўхталиб, Қозоғистонга ҳамкорликни янада йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Яқинда Финляндия томони билан ўрмон хўжалиги бўйича музокаралар олиб борган С.Брекешев ўрмон форуми ва табиий боғларга сармоя жалб этиш мақсадида бокулик ҳамкасбини Қозоғистонга таклиф қилди.
Ушбу ташаббусни олқишлаган М.Бабаев фойдали қазилмаларни қидириш соҳасида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ишонч билдирди.
Бундан ташқари, учрашув якунида Брекешев ва Бабаев ҳамкорлик тўғрисидаги протоколни имзолади.
Фото: gov.kz