Озарбайжон ҳудуди орқали ўтаётган Қозоғистон нефти ҳажми ўсишда давом этади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон ва Озарбайжон президентларининг музокаралари якунлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди.

1. Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси Олий давлатлараро кенгаши биринчи йиғилишининг қарори;
2. Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида денгиз кемалари экипажи аъзоларининг касбий дипломларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;
3. 2017 йил 3 апрелдаги Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида Таълим соҳасида ҳамкорлик, шу жумладан, докторантурага ўринлар ажратиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
4. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида космик фазодан тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва фойдаланиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
5. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги, Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;
6. “Самруқ-Қазна” АЖ ва Озарбайжон инвестиция холдинги (AIH) ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим;
7. “ҚазМунайГаз” Миллий компанияси” АЖ ва Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси ўртасида Қозоғистон нефтини сотиб олиш ва сотиш соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
8. “ҚазМунайГаз” Миллий компанияси” АЖ ва Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси ўртасида Қозоғистон нефтини сотиб олиш ва сотиш соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
9. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Марказий коммуникациялалар хизмати” республика давлат муассасаси ва Озарбайжон Республикаси оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
10. Қозоғистон Республикасининг “Даму” тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси” АЖ ва Озарбайжон Республикасининг “Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги” очиқ юридик шахс ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
11. Атирау (Қозоғистон Республикаси) шаҳри ҳокимлиги ва Ширвон (Озарбайжон Республикаси) шаҳри ижро ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2024-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;
12. Ақтау шаҳар ҳокимлиги (Қозоғистон Республикаси) ва Сумгаит шаҳри (Озарбайжон Республикаси) ижро ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2024-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;
13. “Даму” тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси” АЖ ва Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги (KOBIA) ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
14. Қозоғистон Республикаси “Давлат техник хизмати” АЖ ва Озарбайжон Республикаси Махсус алоқа ва ахборот хавфсизлиги хизмати ўртасида ахборот хавфсизлиги соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум.