Озарбайжон Франция элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди

Франциянинг Бокудаги элчихонасининг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган фаолияти учун персона нон грата деб эълон қилинди ва уларга 48 соат ичида мамлакатни тарк этиш буюрилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Озарбайжон Франция элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди
Фото: Ən yeni

— 26 декабрь куни Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Буайон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Франция элчиси эътиборига Франция элчихонасининг икки ходими дипломатик мақомига тўғри келмайдиган ва 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлган фаолияти учун Озарбайжон ҳукумати томонидан персона нон грата деб эълон қилингани эътироф этилди; ушбу шахслардан 48 соат ичида Озарбайжон ҳудудини тарк этишни талаб қилинди, — дейилади Озарбайжон ТИВ баёнотида.

Унда қайд этилишича, Франция дипломатик миссияси раҳбарига тегишли нота топширилган.

23 декабрь куни бирқанча Озарбайжон оммавий ахборот воситалари Озарбайжонда француз разведка тармоғи фош этилгани ҳақида ёзган эди.

Сўнгги хабарлар