“Отис” тўфони камида 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди

“Отис” тўфони Мексиканинг жануби-ғарбий соҳилларига келиб, 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Герреро штатидаги энг йирик шаҳарлардан бири Акапулькога жиддий зарар етган. Шамол тезлиги 330 км/соатга етди. Метеорологларнинг қайд этишича, довул ниҳоятда тез кучайган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Euronews матбуот хизматига таяниб.

“Отис” тўфони камида 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Фото: x.com

5-тоифали “Отис” тўфони Мексиканинг жануби-ғарбий соҳилларига келиб, камида 27 киши ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Герреро штатида жиддий вайронагарчилик ва кўчкилар содир бўлгани, натижада баъзи йўллар тўсиб қўйилгани ҳақида хабар берди.

Машҳур курорт шаҳри Акапулько ҳам зарар кўрган. Ноқулай об-ҳаво туфайли шаҳар аэропорти вақтинча ёпилди.

“Ҳозир қарасангиз, Акапулькода фалокат юз берди. У энди аввалгидек эмас. Парк бутунлай вайрон бўлди, бинолар, барча кўчалар...., йўқ, мен ҳозир Акапулькони бутунлай фалокат деб таърифлаган бўлардим”, – дейди акапульколик Эрик Эрнандес.

Метеорологларнинг таъкидлашича, "Отис" тўфони рекорд вақт ичида кўчайган. Шамол тезлиги 330 км/соатга етди.

Хабар қилинишича, довул Мексиканинг Тинч океани соҳилидаги зилзиладан эрта огоҳлантириш тизимини ишдан чиқарган.

Сайёрадаги иқлим ўзгариши денгиз ва океанлардаги сув ҳароратининг ошишига олиб келади, бу эса бўронлар интенсивлигининг ошишига сезиларли ҳисса қўшади.

Сўнгги хабарлар