Otbasy bank 2025 йилда ислом ипотекасини жорий этишни режалаштирмоқда

ASTANA. Кazinform - Otbasy bank келгуси йилдан ислом ипотекасини жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мазкур банк раҳбари Лаззат Ибрагимова маълум қилди.

Otbasy bank
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

“Фоиз ставкасини диний нуқтаи назардан ҳаром деб ҳисоблайдиганлар бор. Банкимиз омонатчилари ушбу йўналишда муносиб ипотека жорий этишни таклиф қилмоқда. Қонунчилик доирасида тегишли таклифларни ишлаб чиқиб, 2025 йилда мазкур механизмни жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Биз буни ғоя сифатида кўриб чиқамиз. Бу борада аниқ қоидалар йўқлиги боис, ҳозирча аниқ бир янгилик қўша олмайман”, — деди Л.Ибрагимова Қозоғистон Республикаси Сенатининг ялпи мажлисидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Сенатнинг Иқтисодий сиёсат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик қўмитасидан маълум қилишларича, Қонунга кўра, “Otbasy bank” АЖ миллий тараққиёт институти этиб қайта ташкил этилиши ҳисобга олинган. Шу билан бирга, “Otbasy bank” АЖ зиммасига маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун уй-жойларни ҳисобга олиш ва ажратиш функциялари ҳам берилади.

Шунингдек, “Otbasy bank” АЖ учун уй-жойга муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, бошқа давлат маълумотлар базалари билан интеграциялашган “Уй-жой билан таъминлаш маркази” электрон маълумотлар базасини яратиш, юритиш ва мониторинг қилиш функциялари тасдиқланади.

Сўнгги хабарлар